Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини барқарор ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашни молиялаштириш мақсадида Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади.
Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
таълим, тиббиёт ва спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлар, ўқув ва тиббий анжомлар, ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш;
бошқа ижтимоий йўналишлардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.