Валюта курслари 28/11/2025
$1 – 11902.30
UZS – 0.17%
€1 – 13780.48
UZS – 0.23%
₽1 – 152.18
UZS – 0.75%
Қидириш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни “Она уйи” ресурс марказига йўналтириш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича регламент тасдиқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Она уйи” ресурс маркази ўртасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни йўналтириш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайдиган икки муҳим Регламент тасдиқланди.

Мазкур тартибга кўра, ижтимоий етимликнинг олдини олиш мақсадида турар жойи йўқ, моддий имконияти чегараланган, оила ёки турмуш ўртоғи томонидан қўллаб-қувватланмайдиган, фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган, шунингдек турмуш ўртоғи ёки бир рўзғорда яшаётган яқин қариндошлари томонидан зўравонликка учраган оғир ҳаётий вазиятдаги аёллар ресурс марказига йўналтирилади.

Ресурс маркази 16 ёшдан катта, бироқ 40 ёшдан ошмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигидан бошлаб, шунингдек 6 ёшга тўлмаган фарзандлари билан бирга тўққиз ойгача бўлган муддатга шартнома асосида қабул қилади.

Марказга қабул қилинган аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматлар бепул асосда кўрсатилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР