HUMO ташқи провайдер орқали фирибгарлик уринишларини аниқлади.
HUMO ташқи провайдер орқали фирибгарлик уринишларини аниқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — HUMO тўлов тизими ташқи провайдер инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган фирибгарлик уринишлари аниқлангани ҳақида хабар берди.
Компаниянинг маълумотларига кўра, фирибгарларлар томонидан ноқонуний операцияларни амалга ошириш мақсадида чет эл тўлов хизматлари провайдерлари инфратузилмасидан фойдаланилган.
Тизимнинг ўзида хакерлик ёки ташқи аралашув белгилари йўқ ва иоперациялар ва процессинг хизматлари одатдаги режимда ишламоқда.
HUMO барча банклар ва хизматлар мижозларига карта операциялари тарихини мунтазам равишда текширишни, PIN-кодлар ва тасдиқлаш кодларини улашмасликни ва ҳар қандай кичик шубҳа пайдо бўлса, дарҳол HUMO қўллаб-қувватлаш хизматига +998 71 200 08 88 рақами орқали мурожаатқилишни тавсия қилади.
HUMO мижозларни қўллаб-қувватлаш гуруҳи транзакцияларни мониторинг қилишни кучайтирди, ҳамкорлар ва ваколатли органлар билан ҳодисалар шароитларини аниқлаш учун ҳамкорлик қилади, фирибгарлик хавфини олдини олиш ва мижозларни хабардор қилиш чораларини кучайтирмоқда.