Ҳукумат комиссияси Бука ва Пскент туманларида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини ўрганди
Ҳукумат комиссияси Бука ва Пскент туманларида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини ўрганди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятининг Бўка ва Пискент туманларига Ҳукумат комиссияси ишчи гуруҳи раиси — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигида сайёр чиқиш амалга оширилди.
Ташрифдан мақсад — инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиш жараёнини жойида ўрганиш, корхоналарга амалий кўмак кўрсатиш, шунингдек, мавжуд муаммоли масалаларни қайд этиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий таклифларни тайёрлашдан иборат.
Хусусан, DATANG BUKA NEW ENERGY DEVELOPMENT компаниясининг қуввати 263 МВт бўлган фотоэлектр станция қуриш лойиҳасининг ижроси кўриб чиқилди.
Қиймати 150 млн АҚШ долларилик лойиҳа тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилаётган бўлиб, ўтган йили ноябрда ишга тушурилган ва тармоққа уланган эди.
Раҳбари — Wang Junfeng (Хитой), лойиҳанинг вазифаси — ҳудуд энергобалансини мустаҳкамлаш ҳамда «яшил» энергетика инфратузилмасини ривожлантириш.
Муҳокама жараёнида инвестор “яшил энергия” соҳасида янги лойиҳа бошлаш учун қўшимча 400 гектар ер майдони ажратишни таклиф қилди.
Ҳукумат комиссияси томонидан ер масалалари, тармоқларга уланиш ва техник шартлар бўйича қарорларни ўзаро мувофиқлаштириш зарурлиги таъкидланди; тегишли идораларга масалани ишлаб чиқиш ҳамда кейинги ҳаракатлар бўйича келишилган “йўл харитаси”ни шакллантириш топширилди.