Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 20/06/2025 Ҳам мевали боғ, ҳам агротуризм мажмуаси

Ҳам мевали боғ, ҳам  агротуризм мажмуаси

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 

=Италия, Франциянинг ландшафтли боғлари, қирдаги токзорлари дунёга машҳур. Уларни бориб кўришга иштиёқмандлар кўп. Энди шундай кўркам маскан Шаҳрисабзда ҳам бор.

Давлатимиз раҳбари Қашқадарёга ташрифи чоғида ушбу агротуризм мажмуасини бориб кўрди.

Илгари бу жойлар қуруқ қир-адир бўлган. Томчилатиб суғориш йўлга қўйилгани натижасида ҳудуд яшилликка бурканди. Мажмуа 520 гектардан иборат бўлиб, адирлик қисмида “терраса” усулида узум, гилос ва олма экилган ҳамда ўрмон барпо этилган. Франциядан энг сара навлар олиб келинган.

- Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин, - деди Президент.

7,5 минг тонна маҳсулот етиштириш имкониятига эга мажмуанинг экспорт қуввати 5 миллион долларга тенг. 100 та доимий ва мингдан ортиқ мавсумий иш ўрни яратилган. Кўчатлар ривожини франциялик мутахассис кузатиб боради, ёшларга деҳқончилик сирлари ва бозор талабларини ўргатади.

Ҳудудда, шунингдек, 120 ўринли ресторан ва 100 ўринли меҳмонхона қурилган. Агрологистика ва ўқув маркази, қайта ишлаш, сақлаш қувватлари қурилмоқда. 

Мутасаддилар бундай боғларни кенгайтириш, бошқа тоғли туманларда ҳам ташкил этиш режалари ҳақида айтди. Давлатимиз раҳбари суғоришни ташкил этиб, боғларни аҳолига бўлиб бериш, одамларга даромад манбаи яратиш бўйича топшириқлар берди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР