Валюта курслари 04/11/2025
$1 – 11972.34
UZS – -0.27%
€1 – 13786.15
UZS – -0.81%
₽1 – 147.79
UZS – -0.52%
Қидириш
Глобал мулоқот марказида: Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя бўйича илғор тажриба билан қатнашади

Глобал мулоқот марказида: Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя бўйича илғор тажриба билан қатнашади

Глобал мулоқот марказида: Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя бўйича илғор тажриба билан қатнашади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатарда бўлиб ўтадиган Иккинчи Жаҳон ижтимоий ривожланиш Саммитида иштирок этади

Саммит доирасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги “Ўзбекистон — очиқ эшиклар мамлакати” номли миллий кўргазма стендни тақдим этади.

Бу йирик интерфаол экспозиция бўлиб, унда сўнгги йилларда мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя, таълим, соғлиқни сақлаш, каби соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар ва 100 дан ортиқ ижтимоий хизматларни ягона ойнада жамлаган тизимнинг имкониятлари намойиш этмоқда.

Шунингдек, Агентлик бир қатор мамлакатлар иштирокида халқаро махсус тадбирни ташкил этади. Ушбу майдонда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига кўмак бўйича глобал чақириқлар, илғор ечимлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг инклюзив ва адолатли ижтимоий ҳимоя тизими бўйича тажрибаси муҳокама қилинади.

Ўзбекистон ушбу йўналишда сезиларли натижаларга эришмоқда. Саммитда иштирок этиш — мамлакатимиз тажрибасини дунёга намойиш этиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ҳар бир инсонни қўллаб-қувватлаш борасидаги глобал мулоқотни давом эттириш учун муҳим имкониятдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг