Гаяне Умерова Art Basel Qatarнинг янги маданий платформалар ҳақидаги муҳокамасида нутқ сўзлади
Гаяне Умерова Art Basel Qatarрнинг янги маданий платформалар ҳақидаги муҳокамасида нутқ сўзлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова илк “Art Basel Qatar” анжумани доирасидаги “Art Basel Conversations” муҳокамалар дастурида иштирок этиб, биеннале ва маданий платформаларнинг янги шаклларига бағишланган “Рубоий, Бухоро ва Жау: янги платформалар, янги имкониятлар” мавзусидаги шўба муҳокамасида сўзга чиқди.
Муҳокамада “Rubaiya Qatar” жамғармаси директори шайх Алануд Ол Соний, “Jaou Tunis” биенналеси асосчиси ва Kamel Lazaar жамғармаси вице-президенти Лина Лазар ҳам иштирок этдилар.
Мунозарани Қатардаги Виржиния Ҳамдўстлик университети қошидаги Санъатшунослик мактаби декани Амир Бербич олиб борди.
Муҳокама давомида Бухоро биенналеси узоқ муддатли ривожланиш ва маҳаллий контекстга ҳамоҳанг фаолият юритишга асосланган барқарор институционал модель ҳамда замонавий маданий муассасалар ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Жамғарма экотизимининг бир қисми сифатида тақдим этилди.