“Fruit Logistica 2026”: Ўзбекистон маҳсулотлари жаҳон бозорида
“Fruit Logistica 2026”: Ўзбекистон маҳсулотлари жаҳон бозорида
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 февраль куни Германиянинг Берлин шаҳрида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги дунёдаги энг йирик кўргазмалардан бири — “Fruit Logistica 2026” бошланди.
Савдо-саноат палатаси кўмагида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” ягона миллий стендида мамлакатимизнинг агросаноат салоҳияти кенг намойиш этилмоқда.
Миллий экспозицияда 20 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона ўз маҳсулотларини халқаро харидорлар ва потенциал ҳамкорларга тақдим этмоқда.
Ушбу иштирок янги экспорт бозорларини очиш, хорижий ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва “Made in Uzbekistan” брендини жаҳон миқёсида мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Кўргазма 6 февраль кунига қадар давом этиб, Ўзбекистон павильони “Messe Berlin” кўргазма марказининг Hall 22/E50 стендида жойлашган.