Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Франциялик электрон мусиқа кашфиётчиси Жан-Мишел Жар Ўзбекистонда концерт беради

Франциялик электрон мусиқа кашфиётчиси Жан-Мишел Жар Ўзбекистонда концерт беради

Франциялик электрон мусиқа кашфиётчиси Жан-Мишел Жар Ўзбекистонда концерт беради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 2025 йил 1 ноябрь куни Самарқанд бебаҳо дурдонаси — Регистон майдонида электрон мусиқанинг асосчиларидан бири, жаҳон саҳнасининг афсонавий ижрочиси Жан-Мишел Жарнинг концерти бўлиб ўтишини эълон қилади.

Кўп йиллардан буён ЮНEСКОнинг Эзгу ниятлар элчиси бўлиб келаётган Жан-Мишел Жар ёруғлик, электрон мусиқа ва улкан меъморий обидаларни уйғунлаштиришдаги ўзига хос санъатини дунёнинг бетакрор масканларидан бири — ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Регистон майдонида намоён этади.

Мазкур концерт нафақат санъат тарихида, балки Ўзбекистон маданий ҳаётида ҳам янги саҳифа очади — чунки бу Жан-Мишел Жарнинг юртимиздаги илк концерти бўлади ва у ўзига хос чиқишлари билан томошабинларга унутилмас лаҳзаларни туҳфа этиши кутилмоқда.

Жан-Мишел Жар ўзининг кенг кўламли очиқ чиқишлари билан машҳур.

1979 йилда у Бастилияни олиш кунида Париждаги Конкорд майдонига миллиондан ортиқ томошабинни жалб қилди, бу рекордни кейинчалик уч марта янгилади.

Унинг муҳим концертлари орасида Хитой (1981), Хюстон, АҚШ, Техаснинг 150 йиллигига бағишланган чиқишлари (1986), Лондоннинг Доклендс (1988) ва яқинда саройнинг 400 йиллигига бағишланган Версалдаги Кўзгулар залида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг