Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Финляндия Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 31 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келган Финляндия Республикаси Президенти Александр Стуббни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди.
Ўзбекистон ва Финляндия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар.
Тантанали маросим якунлангач, биргаликда суратга тушилди ва делегациялар иштирокида олий даражадаги музокаралар бошланди.
#Шавкат Мирзиёев