Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрланади

Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрланади

Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

ПФ–5706-сон Фармон асосида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси (Академия) ташкил этилган.

Қарорга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази Академия ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Малака ошириш маркази этиб қайта ташкил этилади.

Академиянинг ягона таълим кампусида қуйидагилар ташкил этилади:

Академия ҳузуридаги Қутқарувчилар тайёрлаш техникуми;

Хорижий кадрларни тайёрлаш факультети.

Академияда 2 босқичли олий таълим тизимида юқори малакали профессионал кадрлар тайёрлашни қуйидаги шаклларда йўлга қўйиш:

ҳарбий таълим йўналишларида кундузги таълим шаклида давлат гранти, умумфуқаровий таълим йўналишларида кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклларида тўлов-контракт асосида бакалаврлар тайёрлаш;

фавқулодда вазиятлар давлат тизими таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар учун ҳарбий ва умумфуқаровий мутахассисликларида тўлов-контракт, кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклларида магистрлар тайёрлаш.

Академияда 2027/2028 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида “2+2” таълим шаклида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашнинг янги тизими жорий этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг