Валюта курслари 04/02/2026
$1 – 12258.38
UZS – 0.13%
€1 – 14455.08
UZS – -0.47%
₽1 – 159.49
UZS – -0.26%
Қидириш
Фармацевтикани ривожлантириш агентлиги директори Самарқанд вилоятида заводнинг ишга туширилиш санасини "Янги Осиё Биофарматсевтика" билан муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Самарқанд вилоятида қон плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқариш заводи қурилишини амалга ошираётган «Янги Осиё Биофармацевтика» компанияси раҳбарияти билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида лойиҳанинг жорий ҳолати, шунингдек, ишлаб чиқариш мажмуасини белгиланган муддатларда ишга тушириш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларида технологик ускуналарни ўрнатиш ва созлаш, монтаж ишларини бажариш, тозалаш тизимларини жорий этиш, электр ҳамда сантехника ишларини амалга ошириш мақсадида Хитой Халқ Республикасидан малакали мутахассислар жалб этиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Учрашув якунида томонлар лойиҳани белгиланган муддатларда ва юқори сифат даражасида амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР