Валюта курслари 21/11/2025
$1 – 11914.67
UZS – 0.03%
€1 – 13735.23
UZS – -0.36%
₽1 – 148.27
UZS – 0.53%
Қидириш
Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидларини амалга ошириш такомиллаштирилади

Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидларини амалга ошириш такомиллаштирилади

Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидларини амалга ошириш такомиллаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидларини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, давлат хариди электрон тизими операторининг электрон тизимида “Farma.xarid.uz” модули (Модуль) яратилади.

Давлат буюртмачилари томонидан дори воситалари ва тиббий жиҳозлар бўйича давлат харидларини мажбурий равишда Модуль орқали амалга ошириш тартиби жорий этилади.

2026 йил 1 июлдан қуйидагиларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган фармацевтика маҳсулотлари билан дори воситалари ва тиббий жиҳозлар бўйича давлат харидларида иштирок этишига рухсат берилади:

дори воситалари бўйича “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)” сертификатига эга ишлаб чиқарувчилар;

тиббий жиҳозлар бўйича “ISO:13485” сертификатига эга ишлаб чиқарувчилар;

“Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)” сертификатига эга дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар (дистрибьюторлар).

2026 йил 1 мартдан Андижон ва Наманганда рўйхатдан ўтган давлат буюртмачилари, 2026 йил 1 июлдан барча давлат буюртмачилари томонидан фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидлари Модуль орқали амалга оширилади.

2026 йил 1 январдан “Pharma.gov.uz” порталида давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган товарларнинг миллий классификаторидан фойдаланиб ҳамда харидлар ҳажмларини кўрсатган ҳолда, барча фармацевтика маҳсулотларининг реестри эълон қилиб борилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг