Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Ўзбекистон 01/08/2025 Фарғона халқаро аэропортида йўловчиларга янги қулайликлар яратилди

Фарғона халқаро аэропортида йўловчиларга янги қулайликлар яратилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона халқаро аэропортида янги қуриб битказилган учиб кетиш зали фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов, тегишли соҳа ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар бинолардаги мавжуд шарт-шароитлар билан танишдилар.

Айни пайтгача бу ерда соатига 200–220 нафар учиб кетувчига хизмат кўрсатилган бўлса, янги бинонинг қурилиши натижасида соатига 550–600 нафар йўловчиларга, яъни бир вақтнинг ўзида учта халқаро авиақатновларга хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

Янги қурилган учиб кетиш зали замонавий кўринишда  бўлиб, барча қулайликларга эга. 

Бинонинг иккинчи қаватида эса кафетерий ва дам олиш зонаси йўловчиларга хизмат кўрсатади. Келгусида “Duty free” дўконларини очиш кўзда тутилган.

Мазкур янги учиб кетиш залига 10 млрд 237 млн сўм миқдорида маблағ сарфланди. 

Маълумотларга кўра, Фарғона халқаро аэропорти 1938-йилда ташкил этилган бўлиб, 2009-йилдан буён босқичма-босқич реконструкция қилиш, техник жиҳозларни модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилиши натижасида бугунги кунда замон талаблари даржасида йўловчиларга хизмат кўрсатилиб келинмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг