Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Фарғона водийсида ёқилғи қуйиш шохобчалари ўрнатиш ишлари якунланганидан сўнг қайта ишлай бошлади

Фарғона водийсида ёқилғи қуйиш шохобчалари ўрнатиш ишлари якунланганидан сўнг қайта ишлай бошлади

Фарғона водийсида ёқилғи қуйиш шохобчалари ўрнатиш ишлари якунланганидан сўнг қайта ишлай бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 6 сентябрдан бошлаб Фарғона водийсида автомобиль газ қуйиш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти қайта йўлга қўйилди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Фарғона водийси истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи “Оҳангарон–Пунгон” магистрал газ қувурининг тоғли ҳудудидан ўтувчи қисмида қарийб 22 км қўшимча қурилган газ қувури тармоққа уланди ва монтаж ишлари якунланди.

20:00 дан бошлаб Андижон, соат 21:00 дан бошлаб эса Фарғона ва Намаган вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ҳамда йирик истеъмолчиларга табиий газ етказиб берилиши қайта тикланади.

Вазирлик маълумотига кўра, мазкур қувурнинг ишга туширилиши водий вилоятлари истеъмолчиларининг табиий газ таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Оҳангарон — Пунган қувури орқали газ етказиб бериш 4 сентябрда бир ярим суткага тўхтатилган эди. Чекловлар даврида «Ўзбекнефтгаз» водий ҳудудларига бензин етказиб беришни кўпайтирди: сотув ҳажми 250–300 тоннадан 2 минг тоннагача, яъни етти баробарга ошгани маълум қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг