Валюта курслари 13/03/2026
$1 – 12102.39
UZS – -0.27%
€1 – 13990.36
UZS – -0.55%
₽1 – 153.08
UZS – -0.21%
Қидириш
Фарғона вилояти Хитой инвесторлари билан лойиҳани муҳокама қилди

Фарғона вилояти Хитой инвесторлари билан лойиҳани муҳокама қилди

Фарғона вилояти Хитой инвесторлари билан лойиҳани муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Xiangyang Tenglong Automobile Co., Ltd.” компанияси бошқарув раиси Ван Вэньцзюнь бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ёзёвон туманида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳа муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими мамлакатимизда инвесторлар учун қулай ва жозибадор муҳит яратилганлиги, бу эса янги лойиҳаларни ишга туширилишига хизмат қилаётганлигини билдирди.

Аввало, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар юқори сифат талабларига жавоб бериши муҳимлиги, бу эса ўз навбатида экспорт имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилишига эътибор қаратди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида янги иш ўринлари яратилиши ҳам алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Учрашувда ёнғин ўчириш, маиший чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган махсус автотранспорт воситалари ҳамда бошқа турдаги техникаларни ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш билан боғлиқ лойиҳалар хусусида ҳам фикр алмашилди.

Бу борада хитойлик инвесторларни жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят ҳокими истиқболли лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдириб, ҳамкорликнинг кейинги босқичлари юзасидан келишиб олинди.

Учрашувда Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Жалилов ҳам иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг