Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Фарғона вилояти ва Япониянинг Stone System компанияси IT-секторни ривожлантириш ва ёшларни ўқитиш бўйича келишувга эришди

Фарғона вилояти ва Япониянинг Stone System компанияси IT-секторни ривожлантириш ва ёшларни ўқитиш бўйича келишувга эришди

Фарғона вилояти ва Япониянинг Stone System компанияси IT-секторни ривожлантириш ва ёшларни ўқитиш бўйича келишувга эришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Япониянинг “Stone System Co., Ltd.” компанияси директори Мацумару Мотоясу бошчилигидаги делегация билан учрашди. Учрашувда IT йўналишидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, ўзаро келишувларга эришилди.

Вилоят раҳбари ахборот технологиялари соҳасини Фарғона вилояти иқтисодиётининг муҳим драйверларидан бири сифатида жадал ривожлантириш режалаштирилганини таъкидлаб, бу борада Япония тажрибаси муҳим аҳамият касб этишини билдирди.

Мацумару Мотоясу компаниянинг Фарғонада филиалини ташкил этиш, шу орқали ёшларни ахборот технологиялари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда иш билан таъминлаш масалалари хусусида фикр билдирди. Шунингдек, фарғоналик ёшларни киберхавфсизлик, сунъий интеллект ва дастурий маҳсулотлар йўналишларида Японияда малакасини ошириш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Вилоят ҳокими мазкур таклифларни қўллаб-қувватлаб, “Stone System Co., Ltd.” компанияси филиалини ташкил этиш ёшлар учун катта имконият бўлишини таъкидлади.

Учрашувда ҳамкорлик бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маълумот учун: “Stone System Co., Ltd.” Японияда фаолият юритувчи ахборот технологиялари компанияси бўлиб, дастурий таъминот ишлаб чиқиш, веб ва мобил иловалар яратиш, тизим интеграцияси ҳамда IT-консалтинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг