Валюта курслари 25/09/2025
$1 – 12219.08
UZS – 0.39%
€1 – 14379.41
UZS – 0.11%
₽1 – 145.97
UZS – 0.03%
Қидириш
Фарғона вилояти ҳокими хитойлик инвесторлар билан ҳудудда йирик лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида учрашув ўтказди

Фарғона вилояти ҳокими хитойлик инвесторлар билан ҳудудда йирик лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида учрашув ўтказди

Фарғона вилояти ҳокими хитойлик инвесторлар билан ҳудудда йирик лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими вилоятимизга инвестиция киритишга қизиқиш билдираётган бир гуруҳ хитойлик инвесторлар ва уларнинг маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди

“Jiangsu Lifan Machinery Co.,Ltd” компанияси раҳбари Ян Девен билан бўлиб ўтган мулоқотда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида стратегик ҳамкорлик изчил ривожланиб, давлат раҳбарларининг ташриф ва учрашувлари натижасида барча даражада алоқалар мустаҳкамланиб, янги босқичга кўтарилаётгани таъкидланди. Шунингдек, вилоятимизда ҳам хитойлик ҳамкорлар билан қатор йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётгани қайд этилди.

Учрашувда қуёш панеллари, “ақлли” ҳисоблагичлар, қурилиш материаллари, сувни тозалаш тизимлари ва насосларни янгилаш каби лойиҳалар муҳокама қилинди.

Ушбу ташаббусларни вилоятимизда қисқа муддатларда амалга ошириш билан бир қаторда ишончли ва белгиланган талабларга жавоб берадиган замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳимлиги қайд этилди.

“Xinjiang Xingchuan New Energy Co.,Ltd” компанияси вакиллари билан мулоқотда Бешариқ туманида шамол электр станцияси қурилишини ташкил этиш масалалари бўйича фикр алмашилди. Тижорий таклифлар ишлаб чиқилиб, лойиҳани келгуси жараёнлари бўйича музокараларни давом эттиришга келишилди.

Вилоят раҳбари инвесторлар томонидан билдирилган ҳар бир таклиф ва ташаббусларни юқори баҳолаб, лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди ва ҳамкорлик чора-тадбирлари келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг