Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
Фарғона вилояти ҳокими Конядаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишди

Фарғона вилояти ҳокими Конядаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишди

Фарғона вилояти ҳокими Конядаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Конья шаҳрига ташрифи давомида бир қатор йирик саноат зоналари, ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, уларнинг фаолияти билан танишди.

Дастлаб вилоят делегацияси Туркиянинг етакчи саноат гуруҳларидан бири — "Atiker Holding Anonim Şirketi" корхоналари фаолияти билан танишди. Делегацияга компания асосчиси ва бош директори Мехмет Али Атикер ҳамроҳлик қилди.

"Atiker" компанияси илк фаолиятини автомобиллар учун газ тизимлари — LPG ва CNG ускуналари ишлаб чиқаришдан бошлаган. Вақт ўтиши билан холдинг металлургия, пластмасса маҳсулотлари, автомеханика, энергия ва қурилиш соҳаларида ҳам ўз ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтирди.

2000 йиллардан бошлаб компания холдинг шаклида фаолият юритиб, "Atiker Holding A.Ş" номи билан нафақат Туркияда, балки халқаро бозорларда ҳам муваффақиятли иш олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда холдинг таркибида 15 дан ортиқ ширкат фаолият кўрсатмоқда, жами 2 минг 500 нафардан зиёд ходим меҳнат қилмоқда. "Atiker" шунингдек, ошхона жиҳозлари ва 1200 дан зиёд турдаги деталлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Шу куни Хайрулло Бозоров "HİDROKON"саноат корхонасида ҳам бўлди. 1993 йилда ташкил этилган ушбу компания асосан автомобиль устидаги кўтаргич ва кранлар, шунингдек, платформа ускуналарини ишлаб чиқаради.

Ҳозирда" HİDROKON" Туркиядаги мазкур соҳанинг илғор ишлаб чиқарувчилари қаторида саналади ва маҳсулотларининг экспорт ҳажми йил сайин ортиб бормоқда.

Корхона фаолияти бўйича тақдимот ўтказилди. Ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди. 

Вилоят ҳокими шунингдек, Туркиянинг тозалаш ва гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқаришда етакчи компанияларидан бири — "Sektör Kimya" фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

“Mr Oxy” (хўжалик тозалаш воситалари) ва “Dr Lory” (шахсий гигиена ва косметика маҳсулотлари) брендлари билан танилган компания бир вақтнинг ўзида бошқа брендлар учун ҳам маҳсулот ишлаб чиқаради

“Sektör Kimya”нинг маҳсулотларининг 50 фоизи 70 та давлатга экспорт қилинади, компания йилига 1000 дан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқаради ва ойига 2 миллиондан зиёд маҳсулот сотувга чиқаради.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Конья шаҳрида жойлашган "Bürotime DNA Office" марказида ҳам бўлди. Маҳсулотлар шоуруми билан ҳам танишилди. 

Bürotime — офис мебеллари ишлаб чиқариш соҳасида Туркия ва халқаро бозорда етакчи брендлардан бири ҳисобланади. Компания фаолиятида инсон саломатлиги, қулайлик ва иш муҳитининг самарадорлигини оширишга қаратилган инновацион ёндашув устувор ўрин тутади.

Ташрифлар давомида вилоят ҳокимига корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологиялар ва маҳсулотларга бўлган талаб ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўрганишлар давомида мазкур корхоналар билан янги лойиҳалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг