Валюта курслари 21/01/2026
$1 – 12073.29
UZS – 0.18%
€1 – 14158.35
UZS – 1.07%
₽1 – 155.16
UZS – 0.3%
Қидириш
Фарғона вилояти делегацияси етакчи Малайзия компаниялари билан мева ва қуритилган меваларни етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Фарғона вилояти делегацияси етакчи Малайзия компаниялари билан мева ва қуритилган меваларни етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Фарғона вилояти делегацияси етакчи Малайзия компаниялари билан мева ва қуритилган меваларни етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти делегацияси айни пайтда Малайзияда амалий ташриф билан бўлиб, ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида учрашувлар ўтказилмоқда.

Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Шерзод Юлдашев бошчилигидаги делегациянинг мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи йирик корхоналар билан мулоқотлари самарали кечди. Ушбу корхоналар йирик тадбиркорлар бўлиб, ўз маҳсулотларини Малайзиядаги йирик тармоқли дўконлар орқали истеъмолчиларга етказиб беради.

“Hoi Yong Fruits”  корхонаси савдо тармоқларининг йирик мева-сабзавот етказиб берувчиларидан бири ҳисобланади. Корхона турли давлатлардан юқори сифатли маҳсулотларни импорт қилади.

Учрашув давомида корхона вакиллари Ўзбекистон маҳсулотларига, айниқса, ўзбек анорига катта қизиқиш билдирдилар. Таъкидланишича, Малайзия бозорида анорга бўлган талаб жуда юқори бўлиб, мазкур маҳсулотни импорт қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирдилар.

“Al Hijrah Global Sdn Bhd” корхонаси мамлакатдаги энг йирик хурмо дистрибьюторларидан бири бўлиб, шунингдек, қуруқ мева маҳсулотларини ҳам тарқатиш ва сотиш билан шуғулланади.

Корхона раҳбарияти билан самарали учрашув ўтказилди. Музокаралар натижасида томонлар турли хил қуруқ мева маҳсулотлари, жумладан, узум, қуритилган ўрик ва олча, шунингдек анор, гилос каби мева маҳсулотлари бўйича етказиб бериш шартномаларига эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР