Фарғона тарвузлари Полшага етиб борди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятида жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида тарвуз экспорти 16 минг тоннани ташкил этиб, қиймати эса 3,5 млн доллардан ошди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Вилоят божхона бошқармаси томонидан жорий йилда 60 дан ортиқ тадбиркорлар томонидан 815 та партияда БАА, Россия, Қозоғистон, Мўғулистон, Беларус va Қирғиз Республикаси каби давлатларга экспортга йўналтирилган тарвузлар расмийлаштирилиши таъминланган.
Умумий экспорт ҳажмининг 20 фоизи Россия va Қирғиз Республикаси ҳиссасига тўғри келмоқда.
Эътиборлиси, тарвуз экспорти географияси кенгайиб, вилоятда етиштирилган тарвузлар эндиликда Полша давлатига ҳам етиб борди.
Натижада 2024 йилнинг саккиз ойи давомида вилоятимиздан жами 1,6 млн долларлик 6589 тонна тарвуз экспорт қилинган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилда 2,2 мартага ортди.