Валюта курслари 20/01/2026
$1 – 12051.71
UZS – 0.74%
€1 – 14008.91
UZS – 0.87%
₽1 – 154.69
UZS – 0.49%
Қидириш
Фарғоналик ишлаб чиқарувчилар Малайзия бозорларига KK Super Mart тармоғи орқали киришлари мумкин

Фарғоналик ишлаб чиқарувчилар Малайзия бозорларига KK Super Mart тармоғи орқали киришлари мумкин

Фарғоналик ишлаб чиқарувчилар Малайзия бозорларига KK Super Mart тармоғи орқали киришлари мумкин

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Малайзиянинг энг йирик чакана савдо тармоқларидан бири - KK Super Mart раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси вакиллари иштирокида ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Шерзод Юлдашев, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азимжон Юлдашев, шунингдек, тегишли идоралар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Музокаралар давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, импорт маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш, логистика масалалари ҳамда маҳсулотларни тармоқ дўконларида жойлаштириш форматлари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар. Айниқса, Цингапурда фаолият юритаётган Фарғона вилояти Савдо уйида тақдим этилаётган маҳсулотлар масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Фарғона вилояти Савдо уйида намойиш этилаётган маҳсулотлар келгусида KK Super Mart савдо тармоқларида сотувга чиқарилиши мумкинлиги бўйича дастлабки келишувга эришилди. Бу эса Фарғона вилояти ишлаб чиқарувчилари учун янги экспорт имкониятларини очиб, уларнинг Жануби-Шарқий Осиё бозорларига чиқишини янада кенгайтиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг