Фарғонага қўшимча 24 дона «YUTONG» автобуслари олиб келинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини янада ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Ҳудудда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, «Фарғонаавтотранс хизмат» МЧЖ томонидан Хитой давлатидан яна қўшимча 24 дона «YUTONG» автобуслари харид қилинди.
Мазкур автобуслар тез орада Фарғона шаҳри автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Фарғона шаҳридаги 6 та йўналишда 72 та автобус брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.