Фарғона вилояти Хитойнинг Sichuan Xidian Power компанияси билан меморандум имзолади
Фарғона вилояти Хитойнинг Sichuan Xidian Power компанияси билан меморандум имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Sichuan Xidian Power Construction Co., Ltd” компанияси бошқарув кенгаши раиси Юань Хун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда вилоятимизда Хитой компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Компания вакиллари энергетика соҳасида 20 йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, замонавий технологиялар ва рақамли ечимларни жорий этиш орқали юқори самарадорликка эришиш мумкинлиги қайд этилди.
Вилоят раҳбари аниқ лойиҳалар асосида ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Якунда томонлар ўртасида англашув меморандуми имзоланди.