Валюта курслари 22/01/2026
$1 – 12122.07
UZS – 0.4%
€1 – 14187.67
UZS – 0.21%
₽1 – 156.39
UZS – 0.79%
Қидириш
Фарғона вилояти тадбиркорлари Малайзиянинг энг йирик савдо тармоғига маҳсулот етказиб бериш бўйича келишувга эришди

Фарғона вилояти тадбиркорлари Малайзиянинг энг йирик савдо тармоғига маҳсулот етказиб бериш бўйича келишувга эришди

Фарғона вилояти тадбиркорлари Малайзиянинг энг йирик савдо тармоғига маҳсулот етказиб бериш бўйича келишувга эришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Шерзод Юлдашев бошчилигида вилоят ишбилармонлари делегацияси Малайзияга амалий ташриф билан бориб, қатор нуфузли компания ва соҳавий ташкилотлар билан самарали музокаралар ўтказди.

Ташриф доирасида Малайзиянинг энг йирик чакана савдо тармоқларидан бири — KK Super Mart раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар натижасида Фарғона вилояти ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини келгусида ушбу тармоқ дўконлари орқали сотувга чиқариш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Шунингдек, делегация мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилишга ихтисослашган Hoi Yong Fruits ва Al Hijrah Global Sdn Bhd компаниялари билан музокаралар олиб борди. Малайзия томони ўзбек анори ҳамда қуруқ мева маҳсулотларига юқори қизиқиш билдирди.

Бундан ташқари, тўқимачилик ва енгил саноат соҳасидаги етакчи ташкилотлар — MATMA, MATAC ва FMFTA билан бўлиб ўтган учрашувларда Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларини Малайзия бозорига экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Яқин кунларда Куала-Лумпурда очилиши режалаштирилаётган "Фарғона савдо уйи" вилоят ишлаб чиқарувчилари учун нафақат Малайзия, балки бутун Жануби-Шарқий Осиё бозорларига чиқишда муҳим майдонга айланиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг