Валюта курслари 04/02/2026
$1 – 12258.38
UZS – 0.13%
€1 – 14455.08
UZS – -0.47%
₽1 – 159.49
UZS – -0.26%
Қидириш
Фарғона вилояти ҳокими Шоҳимардонда туристик мажмуа ва канат йўли қурилишини POMA билан муҳокама қилди

Фарғона вилояти ҳокими Шоҳимардонда туристик мажмуа ва канат йўли қурилишини POMA билан муҳокама қилди

Фарғона вилояти ҳокими Шоҳимардонда туристик мажмуа ва канат йўли қурилишини POMA билан муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Франциянинг “POMA SAS” компаниясининг Марказий Осиё бўйича менежери Антон Чудаевни қабул қилди. Учрашувда туризм йўналишидаги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини, Фарғона вилоятида мазкур йўналишда кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Шунингдек, давлат раҳбарининг яқинда қабул қилинган қарори асосида “Фарғона” туристик-рекреацион зонаси ташкил этилаётгани қайд этилди.

Мулоқот чоғида илғор халқаро тажрибалар асосида Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғида замонавий туризм маскани, хусусан, осма дор йўлини барпо этиш лойиҳаси тақдим этилди. Шу билан биргаликда бошқа ҳудудлардаги лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.

Вилоят раҳбари лойиҳа таклифларини янада такомиллаштириш, ҳамкорликдаги ишлар бўйича қатор тавсиялар берди.

“POMA” (PomaGalski S.A.) кабелли транспорт тизимлари соҳасида дунёда етакчи инженерлик компанияларидан бири ҳисобланади. Компания  канат йўллари, фуникулерлар, тоғ-чанғи курортлари учун лифтлар ҳамда шаҳар канатли транспорт тизимларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан шуғулланади. Бугунги кунда “POMA” 90 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритиб, 8 мингдан зиёд лойиҳани амалга оширган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР