Фарғона ва Hebei Daocheng янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Фарғона ва Hebei Daocheng янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Фарғона ва Hebei Daocheng янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Hebei Daocheng Electronic Technology Co., Ltd.” компанияси директори Ванг Пинг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида компания томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.

Хусусан, “ақлли” ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш, сувни тозалаш тизимларини жорий этиш, насос ускуналарини модернизация қилиш каби истиқболли йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқотда ушбу ташаббусларни вилоят ҳудудида амалга ошириш, шу билан бирга, ишончли ва замонавий, халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳаларни изчил амалга ошириш борасидаги ишларни давом эттиришга келишилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг