Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида коррупцион ҳолатлар аниқланди — UzDaily.uz
Валюта курслари 08/09/2025
$1 – 12520.78
UZS – 0.67%
€1 – 14634.29
UZS – 1.06%
₽1 – 153.70
UZS – 0.23%
Қидириш
Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида коррупцион ҳолатлар аниқланди

Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида коррупцион ҳолатлар аниқланди

Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида коррупцион ҳолатлар аниқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 

Жорий йилнинг январ ойида Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Ёшлар кичик саноат зонаси” ҳудудидан маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш мақсадида узоқ муддатга 22 сотих ер майдони ижарага берилган.

Лекин, муқаддам судланган МЧЖ раҳбари сотиш ҳуқуқи бўлмасада, ушбу ер майдонини харидорга 52 минг АҚШ долларига сотишга келишиб ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”да ишловчи таниши орқали унинг номига хусусийлаштириб бериши эвазига 15 минг АҚШ доллари, жами 67 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”нинг Фурқат тумани бўйича етакчи мутахассиси МЧЖ раҳбари билан бирга 15 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси юристконсульти вилоят маъмурий судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилаётган маъмурий ишни мансабдор танишлари орқали Бўка туманида аҳолига хизмат кўрсатувчи МЧЖ таъсисчиси фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан юристконсультга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бу каби қонун бузилиши ҳолати Сурхондарё вилоятида ҳам қайд этилиб, унда Шўрчи тумани давлат солиқ инспекциясининг солиқ инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1999 й.т. фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий тадбиркорга тегишли бўлган МЧЖнинг 19 млн. 400 минг сўмлик солиқ қарздорлигини сўндириб бериш эвазига 8 млн. сўм талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Прокуратура ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, дастлаб 1999 й.т. фуқаро сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу фуқародан 6 млн. сўмни учинчи шахс орқали олган вақтида солиқ инспекторининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда солиқ инспекторига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан, унинг жиноий шериги бўлган фуқарога эса Жиноят Кодексининг 28,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 212-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг