Фарғона ҳокими Жанубий Корея элчиси билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди — UzDaily.uz
Валюта курслари 10/09/2025
$1 – 12355.14
UZS – -0.68%
€1 – 14539.53
UZS – -0.3%
₽1 – 148.48
UZS – -2.23%
Қидириш
Фарғона ҳокими Жанубий Корея элчиси билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Фарғона ҳокими Жанубий Корея элчиси билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Фарғона ҳокими Жанубий Корея элчиси билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Вон До Ённи қабул қилди.

Учрашувда иқтисодий-инвестициявий, таълим, касб-ҳунарга ўргатиш, миграция каби соҳаларда олиб борилаётган ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатлари алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилганини қайд этиб, дўстона ва ишончли ҳамкорлик ҳудудлараро алоқаларда ўз самарасини бераётганлигини таъкидлади. Жорий йил июнь ойида бўлиб ўтган Президентлик сайловларида халқ иродаси асосида янги Президент Ли Чжэ Мён сайлангани, бу эса Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.

Бугунги кунда кореялик инвесторларнинг вилоятимизга қизиқиши анча ортганлиги, ҳудудлараро ҳамкорлик йўлга қўйилаётганлиги, янги лойиҳалар бўйича ишлар давом этаётганлиги билдирилди. Шунингдек, яқинда вилоят делегациясининг Кореянинг Улсан шаҳрига ташрифи орқали йирик компаниялар раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилиши ва муҳим келишувлар амалга оширилиши режалаштирилганлиги маълум қилинди. Ушбу ташриф ҳамкорликни янада ривожланишига хизмат қилиши таъкидланди.

Элчи Вон До Ён икки давлат ўртасида манфаатли ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилганлиги, хусусан, Фарғона вилояти билан бу борадаги ишлар жуда фаоллашаётганлигини билдирди. Хавфсиз ва кафолатли миграция борасидаги ишларни қайд этиб, вилоятдаги KOICA, Фарғона шаҳрида Улсан шаҳрига малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази фаолиятини юқори баҳолади.

Учрашувда Кореядаги йирик корхоналарда ишлаш учун корейс тилини билиш муҳим эканлигига эътибор қаратилиб, ҳар бир туманда корейс тили ўқув курсларини ташкил этиш бўйича ҳам фикр алмашилди. Шунингдек, Корея халқаро университети фаолияти, билим даргоҳида таълим олаётган талабаларнинг ютуқлари ва Кореяда 3+1 дастури асосида ўқитилиб, ишга жойлаш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Билдирилган таклифлар асосида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида: ҳозирги кунда вилоятимизда Жанубий Корея корхоналари капитали иштирокида 48 та корхона фаолият олиб бормоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР