Валюта курслари 30/09/2025
$1 – 12067.76
UZS – -0.58%
€1 – 14141.00
UZS – -0.25%
₽1 – 145.64
UZS – 0.19%
Қидириш
Фарғона давлат университетига ақлли деҳқончилик учун иккита замонавий иссиқхона топширилди

Фарғона давлат университетига ақлли деҳқончилик учун иккита замонавий иссиқхона топширилди

Фарғона давлат университетига ақлли деҳқончилик учун иккита замонавий иссиқхона топширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона, 2025 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Корея Республикаси Ҳукуматининг кўмагида амалга оширилаётган “Келажак авлод учун ақлли қишлоқ хўжалиги” лойиҳаси доирасида Фарғона давлат университетига икки замонавий иссиқхона тантанали равишда топширилди.

100 м² майдонга эга кўчат етиштириш иссиқхонаси ҳамда 284 м² майдонга эга намойиш иссиқхонаси суғориш, совитиш ва иситиш тизимлари, ҳашаротларга қарши тўрлар, замонавий соя ва иссиқлик пардалари билан жиҳозланган. Улар талаба ва тадқиқотчиларга барқарор сабзавотчилик амалиётларини ўрганиш ва намойиш қилиш учун муҳим тажриба майдонига айланади.

Тадбирда ФАОнинг Римдаги бош қароргоҳи вакиллари, Фарғона вилояти ҳокимияти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Фарғона вилоят бошқармаси раҳбарияти, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан келган лойиҳа бенефициарлари иштирок этдилар. Дастур доирасида очилиш нутқлари, рамзий лента кесиш маросими, иссиқхоналарни кўздан кечириш бўйича экскурция ва талабаларга ФАОнинг барқарор сабзавотчилик бўйича техник қўлланмалари тақдимоти ташкил этилди.

“Бу иссиқхоналар ҳақиқий лабораторияга айланди – тадқиқотчиларимиз ва талабаларимиз учун тажрибалар ўтказиш, инновацияларни жорий этиш ва Ўзбекистоннинг илмий салоҳиятини оширишнинг асосига айланди,” деди Фарғона давлат университети Мевачилик ва узумчилик кафедраси мудири Қаҳрамон Давронов. “Шуни унутмаслик керакки, жаҳон мева-сабзавотчилиги соҳасидаги кўплаб йирик илмий кашфиётлар айнан иссиқхона шароитида амалга оширилган. Ушбу иссиқхоналар ёрдамида бизнинг университетимиз ҳам кенг имкониятларга эга бўлди.”

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан ташриф буюрган кичик деҳқонлар ҳам тадбирда қатнашди. Бу эса лойиҳанинг нафақат илм-фан учун, балки қишлоқ хўжалиги ҳамжамиятлари учун ҳам аҳамиятини кўрсатди. Намойиш иссиқхоналари илмий тадқиқотлар учун майдон бўлиши билан бирга, ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилган инновацияларни кичик деҳқонларга етказишда ҳам муҳим марказга айланади. Бу ҳамкорлик амалий деҳқончиликни кучайтиради, ҳосилдорликни оширади ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

“Бугун биз бу ерда уч авлоднинг бирлашганига гувоҳ бўляпмиз – бутун умри давомида сабзавот етиштирган кичик деҳқонлар, мева-сабзавотчилик бўйича илмий тадқиқот олиб бораётган профессор-ўқитувчилар ва келажакдаги фермерлар, тадқиқотчилар ҳамда амалиётчилар бўлмиш ёш талабалар,” деди ФАОнинг дастур координатори Гвидо Сантини. “Намойиш иссиқхоналари ушбу уч авлодни бирлаштириб, Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва ёрқин келажаги сари хизмат қилмоқда.”

Ушбу иссиқхоналарнинг барпо этилиши Ўзбекистонда иссиқхона шароитида сабзавотчиликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлди. Шу билан бирга, ушбу иссиқхоналар илмий-тадқиқот, инновация ва таълимнинг замонавий пойдеворини яратди. Замонавий технологиялар ва илмий салоҳиятни уйғунлаштирган ушбу лойиҳа янги авлод талабаларини барқарор ва иқлимга мос озиқ-овқат тизимини ривожлантиришга тайёрламоқда. Уларнинг иштиёқи ва интилиши шуни кўрсатадики, Ўзбекистоннинг ёш мутахассислари ақлли деҳқончилик ва озиқ-овқат хавфсизлигида етакчилик қилишга интилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг