Фарғона анорлари дунёнинг йирик савдо тармоғи «Costco» дўконларида сотилмоқда
Фарғона анорлари дунёнинг йирик савдо тармоғи «Costco» дўконларида сотилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Дунёнинг энг йирик савдо тармоқларидан бўлган «Costco» компаниясининг Япониядаги магазинларида Фарғонада етиштирилган анор маҳсулотини сотиш бошланди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти маълум қилди.
Бу жараёнда Қува «Agrostar» МЧЖ томонидан «Vasheng treyding» компанияси билан тузилган савдо шартномаси асосида биринчи босқичда 22 тонна ва йил охиригача 50 тоннадан ортиқ қўшимча анор етказиб бериш бўйича келишувга эришилган.
Ўз навбатида ушбу компаниялар ўртасидаги ҳамкорлик жорий йилнинг сентябрь ойида бошланиб, Япониянинг йирик савдо тармоғига илк бор узум экспорт қилинган эди.
Ҳамкорлар 2026 йилда япон бозорига гилос, узум ва қовун экспортини йўлга қўйиш бўйича режалар устида ишламоқда.
Фарғона анорларининг Япония бозорига кириши Ўзбекистоннинг юқори сифатли мева маҳсулотлари экспортчиси сифатидаги мавқеининг мустаҳкамланишини англатади ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги имкониятлар очади.