Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи Жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди
Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи Жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро қуръа ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқларида қуйидаги фикрларни билдирди.
Каннаваро жамоанинг турнирдаги иштироки унинг учун муҳимлигини таъкидлади. "“Биз Вашингтонда FIFA Жаҳон чемпионати қуръасида иштирок этар эканмиз, қалбимизда битта фикр — Ўзбекистон. Рақибларимиз аниқ бўлишдан олдин ҳам, аниқ бўлгандан кейин ҳам Ўзбекистон ҳақида ўйладим. Чунки бу — бизнинг Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этишимиз. Биз бор куч-имкониятимизни сарфлаб, ўзбек халқини хурсанд қилган ҳолда уларга фахр туйғусини тақдим этишимиз керак.", деди Каннаваро.
Италиялик мураббий шунингдек, жамоанинг бўлажак рақибларига ҳурматини билдирди: "Португалия, Колумбия ва учинчи рақибимиз — Янги Каледония, Ямайка ёки Конго ким бўлишидан қатъи назар, уларга ҳурмат билан қараймиз. Аммо энг аввало, биз ўзимизни ва ўз мухлисларимизни ҳурмат қиламиз”.".
Ўзбекистон терма жамоаси K гуруҳида иштирок этади, унда унинг рақиблари Португалия, Колумбия ҳамда Янги Каледония, Ямайка ва Конго ўртасидаги қитъалараро плей-офф ғолиби бўлади.