Expo 2025 кўргазмасидаги Ўзбекистон павилони нуфузли Red Dot: Best of the Best мукофотига сазовор бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон павилиони Expo 2025 Осака, Кансаи халқаро кўргазмасида "Кўргазма стендлари" номинацияси бўйича дунёнинг энг нуфузли мукофотларидан бири — Red Dot Award: Brands & Communication Design танловида Red Dot: Best of the Best мукофоти билан тақдирланди.
Ред Дот Авард — бу дизайн ва коммуникация соҳасида дунё миқёсида тан олинган етакчи мукофотлардан биридир. Турли йилларда ушбу эътирофга Apple, Ferrari, Philips, LG каби глобал брендлар ва саноат етакчилари сазовор бўлиб, улар бугунги кунда жаҳон дизайни ва брендинг стандартларини шакллантирмоқда.
Бугун эса ушбу фахрий рўйхатга Ўзбекистон павилиони ҳам қўшилди — халқаро саҳнада мамлакатимизнинг маданий мероси, очиқлиги ва замонавий тараққиётини ифодаловчи ноёб лойиҳа сифатида эътироф этилди.