Валюта курслари 03/10/2025
$1 – 12099.72
UZS – 0.13%
€1 – 14223.22
UZS – 0.18%
₽1 – 148.90
UZS – 1.49%
Қидириш
ЕХҲТ пенитенциар муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга ошириш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга кўмаклашади

ЕХҲТ пенитенциар муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга ошириш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга кўмаклашади

ЕХҲТ пенитенциар муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга ошириш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга кўмаклашади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Халқаро тараққиёт ва одил судлов маркази (CDJI) билан ҳамкорликда озодликдан маҳрум этиш муассасаларида мониторингни амалга ошириш масалаларига бағишланган икки кунлик тренинг ўтказди.

Тренингнинг мақсади қийноқларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларни аниқлашда мониторинг ташрифларининг роли ва вазифаларини тушунишни таъминлаш, шунингдек, бундай ташрифларни режалаштириш ва ўтказиш бўйича халқаро амалиётни ўрганишдир. Тадбирда Омбудсман девони ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирок этди.

Интерактив машғулотларни ўз ичига олган икки кунлик тренинг давомида иштирокчилар мониторинг ташрифларини режалаштириш ва ўтказиш, далилларни тўплаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти ва у ерда сақланаётган шахслар билан суҳбатлар ўтказишнинг самарали усуллари билан танишдилар. Ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлаш, амалий тавсияларни шакллантириш ва ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари давомида қўллаш учун мўлжалланган методология тақдим этилди. Амалий топшириқлар ва гуруҳ муҳокамалари мониторинг ташрифларини режалаштиришни ва уларни кейинчалик ўтказиш жараёнида илғор тажрибаларни янада чуқурроқ ўзлаштиришга ёрдам берди.

Ушбу тренинг 2006-йилдан буён давом этиб келаётган ЕХҲТ ва Омбудсманнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги кўп йиллик ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлиб, жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифлари соҳасидаги салоҳиятни мустаҳкамлаш, шунингдек, ушбу соҳада комплекс ёндашувларни ишлаб чиқишга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг