EТТБ ва Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳамкорликни кенгайтириш ва молиявий ислоҳотларни муҳокама қилишди
EТТБ ва Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳамкорликни кенгайтириш ва молиявий ислоҳотларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 10 декабрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EТТБ)нинг Молия институтлари бўйича бошқарувчи директори Франсис Малиж ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда EТТБнинг Марказий Осиё ва Мўғулистон бўйича бошқарувчи директори Ҳусейн Озҳан, EТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Анди Аранитаси, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳомжон Умрзаков ҳамда масъул идоралар ва банклар вакиллари иштирок этди.
Мулоқот давомида томонлар ўзаро манфаатли алоқаларини ривожлантириш, ҳамкорликдаги лойиҳалар, истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари, давлат иштирокидаги банкларни хусусийлаштириш ва трансформация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижалари юзасидан муҳокалар олиб борди.
Шунингдек, муҳокамалар давомида томонлар мамлакатимиздаги макроиқтисодий ўсишнинг жорий ҳолати ва ривожланиш тенденциялари, ижтимоий-иқтисодий ва молиявий йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, олдинга қўйилган мақсадлар ва истиқболдаги режалар юзасидан атрофлича фикр алмашди.
Музокаралар якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда юқоридаги йўналишлар бўйича фикр алмашинуви жараёнларини кенгайтиришга келишиб олди.