Валюта курслари 22/10/2025
$1 – 12011.02
UZS – -0.41%
€1 – 13958.01
UZS – -0.76%
₽1 – 148.08
UZS – -0.53%
Қидириш
ЕТТБ ва Ўзбекистон ҳамкорликни кенгайтириш ва инфратузилма ва энергетика соҳасидаги янги лойиҳаларни муҳокама қилди

ЕТТБ ва Ўзбекистон ҳамкорликни кенгайтириш ва инфратузилма ва энергетика соҳасидаги янги лойиҳаларни муҳокама қилди

ЕТТБ ва Ўзбекистон ҳамкорликни кенгайтириш ва инфратузилма ва энергетика соҳасидаги янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 16 октябрь куни АҚШнинг Вашинтон шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон банки гуруҳи ва ХВЖнинг йиллик учрашувлари доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Президенти Одил Рено-Бассо ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ЕТТБнинг биринчи вице-президенти Грег Гуетт, вице-президент Маттео Патроне, молиявий институтлар бўйича бошқарувчи директор Франсис Малиж, Президент офиси директори Винсент Прингол, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Тимур Ишметов, Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Илҳом Умрзаков, шунингдек, бошқа масъул раҳбарлар иштирок этдилар.

Музокаралар давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистоннинг жорий макроиқтисодий ҳолати ва ўрта муддатли истиқболлари, шунингдек, иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, қуйидаги йўналишлардаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:

давлат-хусусий шериклик (ДХШ) механизмларини янада ривожлантириш ҳамда инфратузилма ва энергетика соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш;

сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасида стартапларни қўллаб-қувватлаш, инновацион экотизимни кенгайтириш;

кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, «Champion» дастури доирасида грант ресурсларини жалб этиш имкониятларини кўриб чиқиш.

Учрашувда Ўзбекистон ҳукумати ва ЕТТБ ўртасидаги шерикликнинг янги босқичга чиқаётгани, мавжуд лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда инновацион йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Томонлар иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, хусусий сектор фаоллигини ошириш ва янги инвестицион ташаббусларни амалга ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг