Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
ЕТТБ кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ТСGга 17,5 миллион долларгача маблағ ажратади

ЕТТБ кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ТСGга 17,5 миллион долларгача маблағ ажратади

ЕТТБ кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ТСGга 17,5 миллион долларгача маблағ ажратади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)  электр инфратузилмаси ва қайта тикланадиган энергия лойиҳаларида ишлатиладиган мис ва алюминий электр кабелларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Techno Cable Group (TCG) фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали яшил энергия инфратузилмасини ривожлантиришга ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли декарбонизация мақсадларига эришишга ҳисса қўшмоқда .  

Ҳозирги кунда 3000 дан ортиқ турдаги электр кабель маҳсулотларини, шу жумладан турли хил поливинилхлорид изоляцияланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш қувватига эга ТСG, ЕТТБдан ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш ва айланма маблағлар эҳтиёжлари учун 17,5 миллион АҚШ долларигача устувор кредит олади.

Маблағлар ТСGга махсус кабель ва сим ишлаб чиқариш ускуналари ва кабель ишлаб чиқариш учун хомашёни сотиб олишга имкон беради. Режалаштирилган модернизация ТСGга мис сим ишлаб чиқариш қувватини 160 фоизга ва алюминий сим ишлаб чиқариш қувватини 230 фоизга оширишга ёрдам бериши кутилмоқда. Фирма шунингдек ўз маҳсулот турини кенгайтиради ва ташқи бозорларга, шу жумладан Эвропа Иттифоқига экспорт қилишни бошлайди.

Ушбу лойиҳа мамлакатнинг ички мис ишлаб чиқариш ҳажмини уч баравар оширишга қаратилган «Ўзбекистон-2030» стратегиясига ҳисса қўшади. ТСG томонидан ишлаб чиқарилган электр кабелларининг мавжудлиги Ўзбекистоннинг саноатлаштиришига, миллий тармоқларни кенгайтиришга ва электрлаштиришга ёрдам беради. 

Лойиҳа доирасида ТСG ЕТТБ томонидан қўллаб-қувватланадиган рақамли трансформацияга киришади. Бошқа мақсадлар қаторида, лойиҳа ТСGнинг бухгалтерия ҳисоби амалиётини такомиллаштиришга ва молия, кадрлар, таъминот занжири ва ишлаб чиқариш каби бизнес функцияларини соддалаштиришга ҳисса қошади.

Лойиҳа, шунингдек, иккита маҳаллий университет талабалари учун амалиёт дастурларини жорий этиш орқали ТСGда инсон капиталини ривожлантиришга ёрдам беради. Бу маҳаллий истеъдодлар манбайини оширади, ёш мутахассисларнинг иш билан таъминланиш имкониятларини оширади ва кабель ишлаб чиқариш саноатида техник кўникмаларнинг узоқ муддатли ривожланишини қўллаб-қувватлайди.

Бундан ташқари, лойиҳа Корхона Ресурсларини Режалаштириш тизимини жорий этиш орқали ТСG нинг рақамли трансформациясини қўллаб-қувватлаш учун ЕТТБ томонидан тақдим этилган техник ҳамкорлик фондларидан фойда олади.

Банк бугунги кунга қадар Ўзбекистонга 186 лойиҳага қарийб 5,33 миллиард евро сармоя киритган ва маблағларнинг катта қисми хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Ўзбекистон сўнгги беш йилнинг ҳар бирида Марказий Осиёда ЕТТБ маблағларини олувчи этакчи давлати ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР