ЕТБ ​​Ўзбекистон билан рақамли лойиҳалар ва сунъий интеллект технологияларини муҳокама қилмоқда

ЕТБ ​​Ўзбекистон билан рақамли лойиҳалар ва сунъий интеллект технологияларини муҳокама қилмоқда

ЕТБ ​​Ўзбекистон билан рақамли лойиҳалар ва сунъий интеллект технологияларини муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Евроосиё Тараққиёт Банки Бошқаруви Раиси ўринбосари Тигран Саргсян билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида рақамли трансформацияни жадаллаштириш, давлат ва хусусий секторда рақамли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистонни рақамли ташаббусларни илгари суришда муҳим ҳамкор сифатида кўриб, турли давлатларда амалга оширилган илғор лойиҳалар тажрибаси билан ўртоқлашдилар. Шу билан бирга, Ўзбекистон учун устувор бўлган рақамли лойиҳаларни аниқлаш ва уларни амалга ошириш бўйича таклифлар алмашилди.

Шунингдек, трансчегаравий рақамли хизматларни жорий этиш, ишончли рақамли инфратузилмаларни шакллантириш ва мавжуд ечимларни янада ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ақлли шаҳар ечимлари, жумладан, транспорт оқимларини бошқариш тизимлари, рақамли хизматлар платформалари, электрон тижорат ва логистика йўналишлари, шунингдек, ахборот хавфсизлиги, сунъий интеллект ва космик технологиялар соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг