Эроннинг ипакчилик маркази – Гилон вилояти билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси Икром Сайфуллаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Эроннинг Гилон вилояти Рашт шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Сафар давомида Гилон Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Сомон Назарий ва вилоятнинг етакчи ишбилармон доира вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, хорижий тадбиркорлар ва салоҳиятли инвесторлар учун яратиб берилган имкониятлар ҳақда маълумот берилди.
Ўз навбатида, Гилон вилояти Эроннинг қишлоқ хўжалиги, хусусан, ипакчилик соҳасида етакчи марказларида бири эканлиги ҳамда Эроннинг ипакчилик маркази ва ипакчилик тадқиқотлари маркази ушбу ҳудудда жойлашгани қайд этилди.
Мазкур йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бизнес делегацияларнинг ўзаро сафарларини ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.