Валюта курслари 07/10/2025
$1 – 12022.90
UZS – -0.31%
€1 – 14025.92
UZS – -0.92%
₽1 – 144.75
UZS – -1.51%
Қидириш
Эрон - Ўзбекистон учрашуви санаси ўзгарди
Эрон - Ўзбекистон учрашуви санаси ўзгарди

Эрон - Ўзбекистон учрашуви санаси ўзгарди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тақвимида ўзгариш юз берди.

Эрон ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияларининг ўзаро келишуви асосида саралашнинг учинчи босқичи 8-тури доирасидаги Эрон – Ўзбекистон учрашуви 2017-йилнинг 12-июнь санасига кўчирилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, тақвимнинг дастлаб тасдиқланган кўринишига асосан ушбу ўйин 2017-йилнинг 13-июнида ўтказилиши лозим эди.

Ҳозирга қадар саралашнинг учинчи босқичи доирасида жамоалар бештадан ўйин ўтказишган бўлиб, Эрон “А” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Карлуш Кейруш бошчилигидаги жамоа ҳисобида 5 ўйиндан сўнг 11 очко мавжуд. Иккинчи ўринни эгаллаб турган Жанубий Корея ҳисобида 10, учинчи ўриндаги Ўзбекистoн миллий терма жамоаси ҳисобида эса 9 очко бор.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг саралаш босқичидаги кейинги учрашуви 23-март куни сафарда Сурияга қарши бўлади. Унга қадар эса Ўзбекистон Арманистон ҳамда Грузия терма жамоалари билан ўртиоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишувга эришган.

Грузия терма жамоасига қарши назорат ўйини 23-январь куни бўлиб ўтса, Арманистонга қарши 12-февраль куни ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг