Валюта курслари 21/01/2026
$1 – 12073.29
UZS – 0.18%
€1 – 14158.35
UZS – 1.07%
₽1 – 155.16
UZS – 0.3%
Қидириш
Энергетика вазирлиги маълум қилади: 20 январь ҳолатига кўра электр энергияси ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларидан 6 фоизга юқори

Энергетика вазирлиги маълум қилади: 20 январь ҳолатига кўра электр энергияси ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларидан 6 фоизга юқори

Энергетика вазирлиги маълум қилади: 20 январь ҳолатига кўра электр энергияси ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларидан 6 фоизга юқори

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 20 январь куни юқори юкламалар ва совуқ об-ҳавога қарамасдан, энергетика компаниялари аҳолини электр энергияси билан барқарор таъминлади.

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу кунда электр станциялари томонидан 272,8 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу режага нисбатан 6 фоизга кўп бўлиб, истеъмолчиларга 249,2 миллион кВт·соат етказиб берилди.

Табиий газ истеъмоли 145,5 миллион куб метрни ташкил этди, шундан 1,5 миллион куб метри газ тўлдириш компрессор станциялари орқали автотранспорт эҳтиёжлари учун йўналтирилди.

9 фоизга режадан юқори ҳолда 2 300 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди, шунингдек, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига 2 200 тонна етказиб берилди, ҳудудий газ тўлдириш станцияларида эса 6,9 минг тонна захира шакллантирилди.

Биржа савдоларида барқарор талаб кузатилди: бозорга 12 минг тонна бензин ва 25 минг тонна дизел ёқилғиси чиқарилди, шундан 5 минг тонна бензин ва 11 275 тонна дизел ёқилғиси сотилди. Суюлтирилган газ 2,3 минг тонна ҳажмда биржага қўйилиб, бутун ҳажм тўлиқ реализация қилинди.

Вазирлик тизими корхоналарида қазиб олиш ва ишлаб чиқариш ишлари сутка давомида олиб борилмоқда. Авария бригадалари тўлиқ шай ҳолда бўлиб, зарур ускуналар билан таъминланган. 20 январь куни электр тармоқларида тўртта, газ таъминотида эса битта авария бартараф этилди.

Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилди, натижада бир неча минг истеъмолчи маълум вақт электр энергиясиз қолди, барча ўчиришлар қисқа муддатда бартараф этилди. Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани ва Қумқўрғон шаҳрида газ сизиб чиқиши сабабли 4 400 та хонадон ва 70 та улгуржи истеъмолчига ресурс етказиб бериш вақтинча тўхтатилди, авария соат 16:00 га қадар бартараф этилди.

Вазирлик истеъмолчилар мурожаатларига тезкор жавоб қайтариш учун кеча-кундуз фаолият юритаётган «Call-марказ»лар ишлаётганини қайд этди. 20 январь куни 18 035 та мурожаат келиб тушиб, барчасига тушунтиришлар берилди.

Бухоро, Навоий, Қаршиn Янгийўл ва бошқа ҳудудларда электр ва газ таъминоти тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди, жумладан, ҳисоблагичсиз ускуналардан фойдаланиш ва ўзбошимчалик билан уланишлар қайд этилди. Аниқланган ҳолатлар бўйича умумий зарар юзлаб миллион сўмни ташкил этди, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Қиш мавсумида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва узлуксиз ишлашни таъминлаш учун 7596 дан ортиқ ходимдан иборат 1479 та махсус гуруҳ куну тун фаолият юритмоқда.

Вазирлик фуқаролардан иситиш мосламалари ва газ ускуналарини ишлатиш қоидаларига қатъий риоя қилишни, ортиқча энергия сарфини олдини олишни ва фойдаланилмаганда электр жиҳозларини ўчиришни сўради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг