Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
ДХХ томонидан 2 тонна 135 кг гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мусодара қилинган 2 тонна 135 кг 188 гр гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди.
Шундан:
99 кг 882 гр героин,
202 кг 555 гр опий,
415 кг 124 гр гашиш,
395 кг 739 гр марихуана,
613 кг 94 гр каннабис ўсимлиги,
153 кг 15 гр кўкнор бошоғи ва сомони,
57 кг 847 гр мефедрон,
29 кг 603 гр a-PVP,
5 кг 750 гр спайс,
5 кг 544 гр катинон ва бошқалар.