Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
ДХХ Call-маркази ишга тушди

ДХХ Call-маркази ишга тушди

ДХХ Call-маркази ишга тушди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолият юрита бошлади.

Call-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.

Хусусан, қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади:

- Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузлар ҳақида;

- Давлат чегарасини қўриқланиши ва ҳимоя қилинишига бўладиган таҳдидлар;

- Қуролли Кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасида давлат хавфсизлигига бўладиган таҳдидлар;

- терроризм, экстремизм, уюшган жиноий гуруҳларга оид;

- қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир жиноятлар ҳақида;

- давлат манфаатларига таҳдид солувчи коррупция ва иқтисодий жиноятлар юзасидан;

- миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этиш;

- давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир бошқа ахборотлар.

Шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасида белгилаб қўйилган ва тергови ДХХ ваколатига киритилган Жиноят кодексининг 150-163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади.

Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг