Дубайда ўтган V Ёшлар Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда
Дубайда ўтган V Ёшлар Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Дубай шаҳрида V Ёшлар Параосиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда ва Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалларини қўлга киритиб, умумжамоавий медаллар ҳисобида пешқадамликка чиқди.
Ҳозирги вақтга қадар юртимиз спортчилари жами 40 та медални қўлга киритди: 19 та олтин, 13 та кумуш ва 8 та бронза.
Иккинчи ўринда — Эрон, улар 16 та олтин, 17 та кумуш ва 20 та бронза медалини қўлга киритган. Учинчи ўринни эса Қирғизистон 7 та олтин медал билан эгаллаб турибди.
Пара пауэрлифтинг бўйича мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар алоҳида муваффақиятга эришиб, 13 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритдилар.
Пара армреслинг бўйича терма жамоа 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.
Пара сузиш баҳсларида ҳам Ўзбекистон спортчилари мамлакат хазинасига 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медални қўшдилар.