Валюта курслари 20/01/2026
$1 – 12051.71
UZS – 0.74%
€1 – 14008.91
UZS – 0.87%
₽1 – 154.69
UZS – 0.49%
Қидириш
Доҳада ўтган Осиё чемпионатида стенд отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамланмасини қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Стенд отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Доҳада бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.

Айниқса, ёшлар ўртасида Охунжон Абдуқодиров ёрқин натижа қайд этиб, «трап» йўналишида олтин медалга сазовор бўлди ва жаҳон рекордини янгилади. Шу йўналишда ёшлар ўртасида кумуш медални Ярослава Эштаева қўлга киритди. Ёшлар ўртасидаги жамоавий баҳсларда бронза медаллари Охунжон Абдуқодиров, Азамат Каюмов ва Шоҳрух Садировга насиб этди.

Мусобақа натижалари ўзбекистонлик спортчиларнинг юқори тайёргарлик даражасини ҳамда стенд отиш бўйича халқаро майдонда эришаётган ютуқларини яна бир бор тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР