Валюта курслари 20/01/2026
$1 – 12051.71
UZS – 0.74%
€1 – 14008.91
UZS – 0.87%
₽1 – 154.69
UZS – 0.49%
Қидириш
Депутатлар хавфсизлик фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилишди

Депутатлар хавфсизлик фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилишди

Депутатлар хавфсизлик фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Қўриқлаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиришлар доирасида маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллашга оид ваколатлар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмаларининг тегишли мансабдор шахсларига берилмоқда.

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ҳамда “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонунларга киритилаётган ўзгартиришлар орқали қўриқлаш фаолияти соҳасида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг ваколатлари чегараси аниқ белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Мажлисда фитосанитар зарарсизлантириш фаолиятини лицензиялашга доир қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР