Валюта курслари 08/01/2026
$1 – 12033.28
UZS – 0.54%
€1 – 14060.89
UZS – 0.29%
₽1 – 149.30
UZS – 1.06%
Қидириш
Депутатлар Ўзбекистон Олий судлари судьяларини сайлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар

Депутатлар Ўзбекистон Олий судлари судьяларини сайлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар

Депутатлар Ўзбекистон Олий судлари судьяларини сайлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда Сенатнинг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонунчилик таклифи кўриб чиқилди.

Маълумки, Конституциявий суд судьялари, Олий суд раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари, Судьялар олий кенгаши раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари лавозимларига сайлаш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Сенатга тақдим этилади ва уларни сайлаш тўғрисидаги масала Сенатнинг навбатдаги мажлисида Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан ҳал қилинади.

Мазкур қонунчилик таклифи билан судьяликка номзодларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш таклиф этилмоқда

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга судьяларни лавозимларига сайлаш учун номзодлар дастлабки тарзда Олий Мажлис Сенатининг масъул қўмитаси томонидан кўриб чиқилиши ҳамда кўриб чиқиш якунлари бўйича қўмита томонидан хулоса қилиниши билан боғлиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилмоқда.

Мажлисда қонунчилик таклифи бўйича қарор қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг