Валюта курслари 15/01/2026
$1 – 12001.71
UZS – -0.38%
€1 – 13984.39
UZS – -0.56%
₽1 – 152.87
UZS – -0.27%
Қидириш
Даврон Ваҳобов: Ўзбекистон ва Ироқ савдо-саноат палаталари бизнеслар ўртасида бевосита ҳамкорликка йўналтирилган

Даврон Ваҳобов: Ўзбекистон ва Ироқ савдо-саноат палаталари бизнеслар ўртасида бевосита ҳамкорликка йўналтирилган

Даврон Ваҳобов: Ўзбекистон ва Ироқ савдо-саноат палаталари бизнеслар ўртасида бевосита ҳамкорликка йўналтирилган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 14 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Ироқ инвестиция ва бизнес форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, савдо-саноат палаталари ва тармоқ бирлашмалари вакиллари, шунингдек икки мамлакат бизнес доираларининг 300 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Мазкур форум ўзбек–ироқ ишбилармонлик ҳамкорлиги тарихидаги иккинчи бизнес-форум бўлди. Биринчи шундай форум 2025 йил декабрь ойида Боғдод шаҳрида ўтказилган. Бу эса икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги мулоқотнинг тизимли тус олаётганини ҳамда амалий савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка ўтилаётганини кўрсатади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни амалий йўлга қўйишга эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, савдо-саноат палаталари икки мамлакат бизнес ҳамжамиятлари ўртасида институционал кўприк вазифасини бажаради.

Шунингдек, форумда B2B алоқаларни ривожлантириш, бизнес-миссиялар алмашуви, қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда компанияларнинг янги бозорларга чиқишидаги амалий тўсиқларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Форум давомида Ироқ томони вакиллари, жумладан Ироқ Савдо вазири Атир Давуд ал-Ғурайри, Ироқ Миллий инвестициялар комиссияси ва Ироқ Иқтисодий Кенгаши раҳбарияти Ўзбекистон бизнеси билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни фаоллаштиришга қизиқиш билдирдилар.

Форум якунларига кўра, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Ироқнинг тегишли ташкилотлари ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди, шунингдек B2B учрашувлар ўтказилиб, аниқ ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон–Ироқ бизнес форуми ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларга бўлган юқори қизиқишни яна бир бор тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг