Валюта курслари 18/11/2025
$1 – 12009.92
UZS – -0.25%
€1 – 13933.91
UZS – -0.42%
₽1 – 147.80
UZS – -0.92%
Қидириш
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига ўзгартиришлар киритилди

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига ўзгартиришлар киритилди

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига ўзгартиришлар киритилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда лавозимларининг давлат реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруқ Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3705, 14.11.2025 й.).

Унга кўра, давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига қуйидагилар киритилмоқда:

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги;

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги;

Касбий таълим агентлиги.

Шу билан бирга, Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри қуйидаги лавозимлар билан тўлдирилмоқда:

вазирлик ва идораларда 16 та турли лавозимлар (ахборот хизмати раҳбари (матбуот котиби), бош инспектор, бош маслаҳатчи, бош юрисконсульт ва бошқалар);

ҳудудий бўлинмаларда 14 та турли лавозимлар (матбуот котиби, девонхона мудири, етакчи маслаҳатчи, катта маслаҳатчи ва бошқалар).

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг