Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартиби белгиланди
Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартиби белгиланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 молия йилида:
Давлат бюджети даромадлари бўйича чораклик прогноз кўрсаткичлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан даромад манбалари ҳамда ҳудудлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда тасдиқланади;
прогноз кўрсаткичлари тасдиқлангандан сўнг 3 иш кунида туман ва шаҳарларнинг бюджет даромадлари бўйича даромад манбалари ҳамда чораклар кесимидаги прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан тасдиқланади;
юқорида белгиланган даромадларнинг прогноз кўрсаткичларига ўзгартиришлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда киритилиши мумкин.
2026 йилдан келгуси молия йили учун Давлат бюджети даромадлари прогнозини ҳисоблаш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали автоматлаштирилган шаклда амалга оширилади.